120 миллион евро! “Сити” ўз тарихидаги энг қиммат трансферга тайёр

  • 13 декабрь, 07:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўтган ёз “Челси”га олиб келинганидан буён “аристократлар” таркибида порлаётган Эстевао “Манчестер Сити”нинг асосий трансфер нишонига айланган ва хабарларга кўра, “шаҳарликлар” уни қўлга киритиш учун ўзининг молиявий чегарасидан ҳам ошишга тайёр.

Tecno

Англиядаги манбаларнинг маълум қилишича, манчестерликлар бразилиялик ёш иқтидорли футболчини дунёдаги энг ёрқин талантлардан бири, деб ишоняпти ва уни олиш учун Лондон суперклубига 120 миллион евро атрофида таклиф тайёрлаяпти.

Пеп Гвардиола лойиҳаси жамоанинг ҳужум чизиғини янада кучайтиришга қаратилган ва клуб мутасаддилари Эстевао янги даврни бошлаб бера оладиган барча сифатларга эга ўйинчи, деб ҳисоблаяпти.

“Манчестер Сити” режасини амалга ошириш йўлида  бор имкониятни ишга солишини билдирган, ҳатто Эстеваони ҳамкорликка кўндириш учун уни жамоадаги энг кўп маош оладиган ўйинчилардан бирига айлантириш мақсадида маошини икки бараварга ошириш вариантлари ҳам кўриб чиқиляпти.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ёзги трансферлар даврида 18 ёшли футболчини “Палмейрас”дан 45 миллион еврога олиб, ўйинчи билан 2033 йилнинг 30 июнига қадар давом этадиган шартнома имзолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!