121 500 АҚШ долларлик "UzChess Cup" III халқаро турнирида кимлар қатнашади?
Шу йилнинг, 6–16-июн кунлари Тошкент шаҳри яна бир бор жаҳон шахмати марказига айланади. "UzChess Cup" III халқаро турнири энг кучли гроссмейстерлар ва иқтидорли ёшларни бир майдонга жамлайди.
Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 121 500 АҚШ долларини ташкил этади. Энг муҳими, ҳар бир гуруҳ ғолиби кейинги йилги "UzChess Cup" турнирининг янада юқори босқичига йўлланмани қўлга киритади.
Нуфузли мусобақа Masters, Challengers, Futures ва Open гуруҳлари доирасида ўтказилиб, унда юқори рейтингли хорижий шахматчилар ҳамда Ўзбекистоннинг энг сара вакиллари ўзаро куч синашади.
Ҳозирга қадар қатнашиши аниқ бўлган шахматчилар билан танишинг:
Ян Непомняший
Нодирбек Абдусатторов
Аржун Эригайси
Жавохир Синдаров
Ханс Ниманн
Шахрияр Мамедьяров
Видит Гужрати
Нодирбек Якуббоев
Шамсиддин Вохидов
Николас Теодору

Фикрлар