14 июль куни "Локо" билан шартнома имзолаган футболчи энди "Динамо"га ўтди

"Динамо" жамоаси Про лига 2-давраси олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Самарқанд клуби сафига Мурод Тошматов келиб қўшилди. Ўтган мавсумлар давомида Суперлига вакили ОКМК клуби шарафини ҳимоя қилган 32 ёшли ярим ҳимоячи билан мавсум якунига қадар шартнома имзоланди. Тошматов "Динамо" сафига эркин агент мақомида қўшилди.

Мурод Тошматов фаолияти давомида "Сўғдиёна", "Металлург", "Бунёдкор" ва ОКМК клуби шарафини муносиб ҳимоя қилган.

Аввалроқ, "Локомотив" уни ўз футболчиси сифатида таништирганди. Аммо орадан кўп ўтмай, пост ўчириб ташланди.

"Динамо" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!