15 йил олдин Ширер қайд этган натижани Лукаку такрорлади

"Интер" форварди Ромелу Лукаку Европа Лигасининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Лудогорец" (2:0) га қарши баҳсда гол уришга эришди.

Бельгиялик ҳужумчи учрашувнинг 90+5-дақиқасида пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол этди. Шу билан, Лукаку Европа Лигасидаги сўнгги 6 та ўйинидан буён гол урмоқда.

Бир нарсани қайд этиш жоизки, Лукаку аввалги 5 та беллашувнин 2014/15 йиллари "Эвертон" сафида ўтказганди. Шундан буён, у мусобақада майдонга тушмаган эди.

Сўнгги маротаба 2005 йили Алан Ширерга голли ўйинлар сериясини намойиш этиш насиб этганди. У "Ньюкасл" сафида кетма-кет 8 та баҳсда гол урган. У пайтларда, турнирнинг номи УEФА Кубоги деб аталарди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар