17 та ўйинда 18 та гол урган тожикистонлик тўпурарга Суперлигамиз клублари кўз тикишмоқда

  • 08 Oct 23:55
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Яқинда Тожикистон чемпионати якунига етди. Унга кўра, “Истаравшан” жамоасининг сардори Илҳом Баротов энг яхши тўпурарга айланди.

Tecno

Қизиғи, у ярим ҳимоячи бўла туриб, 17 та учрашувда рақиблар дарвозасига 18 та гол урди. Бу албатта ажойиб натижадир. Шунингдек, у мавсумнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилди.

Тожикистон миллий терма жамоасининг ушбу ўйинчисига ўзимизнинг Суперлига клубларидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани маълум бўлди. Бу ҳақида Тожикистон терма жамоаси устози Усмон Тошев шундай деди:

- Илҳом Баротов жуда яхши бола. Уни терма жамоага чақирган пайтимда бошқалар бу футболчи тўғри келмайди, деб айтишганди. Лекин уни олганимдан кейин бир йил ўтмасдан, фаолиятида анча ўсиш кузатилди. Олдинлари ҳам баъзи-баъзида термага чақирилган, лекин қолиб кетганди.

Тўғриси, Тожикистонда иш бошлагач, менга биринчи ёққан футболчи ҳам Баротов эди. Тошкентга келганимизда ҳам у биз билан эди, захирада қолганди, майдонга туширишга вазият бўлмади.

Ушбу ҳужумкор футболчига Ўзбекистондан тўртта клуб таклиф билан чиқяпти. Тожикистонга борганимдан кейин бу ҳақида гаплашамиз. Илҳомга хориждан ҳам чақирув бор. Менимча, Тожикистондан ташқарига чиқмоқчи эмас. Чунки унинг футболдан ташқари яна бошқа ишлари ҳам бор. Пулга муҳтож эмас. Шунга қарамай, нима қилай, деб мени кутяпти. Чунки унга имконият бердим ва ўз сўзини айта олди. Ўзимга қолса, бошқа клубда ўйнагани яхши. Бу ўзим учун ҳам қизиқарли бўлади. Терма жамоа учун ҳам фойдали бўларди, - деди Тошев.

Comments

You must be logged in to commet!