170 миллион евро харажат - 0 та гол
Антони ҳамда Расмус Хойлунд ҳамон Премьер-лига жорий мавсумида гол урганича йўқ.
"Манчестер Юнайтед"нинг икки ҳужумчиси "Вест Хэм"га қарши (0:2) учрашувни асосий таркибда бошлаб, самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади.
Қолаверса, иккинчи бўлимда майдонга тушган Маркус Рэшфорд АПЛнинг сўнгги 13 учрашувида битта гол урганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Умуман олганда англиялик чемпионатнинг 17 баҳсида 2 та гол муаллифига айланган.
Биласиз, Хойлунд жорий трансферлар ойнасида 75 миллион еврога, Антони эса ўтган ёзда 95 миллион евро эвазига манкуниаликлар сафига келиб қўшилганди.
Фикрлар