19 ёшни қаршилаётган Кильян Мбаппе ЕЧЛ тарихидан жой олди
Ads

 

Франциянинг ПСЖ жамоаси “Бавария”га қарши ЕЧЛ 6-турида баҳс олиб бориб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мағлубиятга қарамай, ПСЖ гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаган ҳолда плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Мазкур ўйинда парижликларнинг ягона голига муаллифлик қилган Кильян Мбаппе тарихдан жой олди.

Гап шундаки, франциялик ёш иқтидор эгаси ЕЧЛнинг 15 ўйинида 10 та гол киритиб, бу натижани қайд этган энг ёш футболчи сифатида қайд этилди. Мбаппе 18 ёш ва 11 ойлигида шундай муваффақиятга эришди.

Минбар

Барча блоглар