2000 йилдан кейин трансфер ортидан энг кўп фойда кўрган клублар (топ-15)

“Transfermarkt” портали 2000 йилдан бери трансфер ортидан энг кўп даромадига эга бўлган 15 та клуб номини эълон қилди.

Рўйхатнинг биринчи поғонасини 1579 миллион евро даромад кўрган “Ювентус” эгаллади. Кучли учликка Португалиянинг икки клуби якун ясаган – “Бенфика” (1408 миллион) ва “Порту” (1355 миллион).

Улардан кейинги ўринлардан қуйдаги жамоалар ўрин олган:

“Челси” (1350 миллион евро);
“Реал” (1345 миллион евро);
“Монако” (1343 миллион евро);
“Интер” (1334 миллион евро);
“Барселона” (1318 миллион евро);
“Атлетико” (1257 миллион евро);
“Рома” (1137 миллион евро);
“Ливерпуль” (1110 миллион евро);
“Боруссия Дортмунд” (1036 миллион евро);
“Аякс” (1004 миллион евро);
“Севилья” (975 миллион евро);
“Лион” (963 миллион евро).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!