2004 йилда туғилган академиялар тарбияланувчилари ўртасидаги "ЎФА Кубоги" мусобақаси ғолиби аниқланди
Финалда Наманган жамоаси Тошкент жамоасига қарши майдонга тушди. Асосий вақт 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. Пенальтилар сериясида омад тошкентликларга кулиб боқди - 5:4.
3-ўрин учун баҳсда Фарғона жамоаси Тошкент вилояти жамоасини 4:0 ҳисобида таслим этди.
Шу тариқа Тошкент жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Наманган иккинчи, Фарғона учинчи ўрин соҳибига айланди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида Республика болалар ва ўсмирлар академияси директори Григорий Айрапетов, ЎФА 1-вице-президенти маслаҳатчиси Санъат Шарипов, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов, ўтмишнинг таниқли футболчиси Муҳсин Муҳаммадиев ва бошқалар қатнашишди.
Ғолибларга ЎФА томонидан Кубок, дипломлар ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширилди.
Фикрлар