21 май куни «Мeн ғолиб» ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

21 май куни Тошкентда Ўзбекистон Қуролланган кучлари ва куч ишлатувчи тузилмалар вакиллари, ҳарбий таълим муассасалари курсантлари, профессионал спортчилар ва спорт ҳаваскорлари иштирокида «Мен ғолиб» ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Оммавий югуриш мусобақаси Енгил атлетика федерацияси, бош ҳамкор – «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан, Мудофаа, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Тошкент шаҳар ҳокимияти кўмагида ташкил қилинмоқда. Тадбирга рўйхатдан ўтиш Ҳумо Арена спорт мажмуасининг майдонида 5:30 да бошланади, 6:30 да эса старт берилади.

«Мен ғолиб» ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси анъанавий равишда муҳим давлат саналари – Ватан ҳимоячилари куни, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа кучлари ташкил этилганлиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунини нишонлашга бағишланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа кучлари ва куч ишлатувчи тузилмалар орасида шоссели югуриш бўйича Ўзбекистон чемпионатини ўтказиш доирасида ўтказилади

 Мусобақалар яккалик ва жамоавий биринчиликда ўтказилади. Ушбу спорт тадбири илк маротаба 1700 га яқин иштирокчини бирлаштиради. Югуриш спорт турнинг ҳаваскорлари учун ташкилотчилар томонидан оммавий югуриш мусобақасида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишлари имконияти яратилди.  Югурувчилар ўз кучларини иккита масофада - 10,5 км ва 3 км масофаларида синаб кўришлари мумкин. Белгиланган вақт ичида масофани енгиб ўтган «Мен Ғолиб» оммавий югуриш мусобақасининг барча иштирокчиларига финишчи медаллари топширилади. 10,5 км масофа учун белгиланган вақт лимити 1 соат 20 дақиқани ташкил қилади.

«Мен ғолиб» кубогини қўлга киритиш учун жамоавий биринчиликда Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Президент Давлат хавфсизлик хизмати, Президент хавфсизлиги давлат хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура вакилларидан иборат 8 та жамоа кураш олиб боради. Шунингдек, Қуролланган кучлар академияси, Жамоатчилик хавфсизлиги университети, ИИВ академияси, ФВВ вазирлиги, ДХХ академияси ва ДСҚ институтини тақдим этувчи, куч ишлатувчи тузилмаларнинг ўқув юртларидан курсантлардан шакллантирилган 6 та жамоа орасида ҳам кубок ўйналади.

Иштирокчиларнинг старт пакетлари 19-20 май кунлари Енгил атлетика федерациясида Ислом Каримов кўчаси, 98, мўлжал – Пахтакор стадиони манзилида тақдим этилади. Иштирокчи пакетидан чипли кўкрак старт рақами (1 дона), рюкзак, кепка, футболка ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!