22 апрель куни "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси доирасида матбуот анжумани ўтказилади

ФИФА ҳамда Россиянинг "Газпром" компанияси томонидан ҳамкорликда ўтказиладиган "Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг еттинчи мавсумига старт берилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. "Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг якуний тадбирлари жорий йилнинг 29 май - 2 июнь кунлари Испания пойтахти Мадрид шаҳрида ўтказилади.
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси жорий йил учинчи марта мазкур лойиҳада иштирок этади. Бу сафар ёш ҳимоячи, ярим ҳимоячи, дарвозабон ҳамда ёш мураббий Ўзбекистон номидан "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси доирасидаги тадбирларда қатнашади. 
 
Мана шу муносабат билан жорий йилнинг 22 апрель куни соат 11:00да Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида матбуот анжумани ташкил этилади. Матбуот анжуманига барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!