228 кун футболсиз ёхуд Фозил Мусаев майдонга қайтди

Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган "Жубило Ивата" клуби сафарда "Токио" билан нурсиз  дуранг қайд этди. Эътиборлиси, Мусаев  мазкур учрашувнинг 84-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

Қайд этиш жоиз, 29 ёшли Фозил шу йилнинг 27 мартида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Марокашга қарши кечган беллашувда жиддий жароҳат олган ва узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Мана, орадан 228 кун  ўтиб Мусаев жароҳатидан фориғ бўлди ва яна майдонга қайтди.

Япония J лигаси. 32-тур

"Токио" - "Жубило Ивата" 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!