25 декабрь куни ёш ҳакамлар аттестациядан ўтказилади

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда ҳакамликни ривожлантириш, ҳакамлар малакасини ошириш, уларнинг касбга бўлган лаёқатларини синовдан ўтказиш мақсадида, мунтазам равишда ҳакамаларни аттестациядан ўтказиб келмоқда.

Шунга кўра, шу йилнинг 25 декабрь куни Тошкент шаҳрида Республикамизнинг барча ҳудудларидан саралаб олинган 40 нафардан ортиқ ёш ҳакамларни аттестациядан ўтказиш жараёни бўлиб ўтади. Аттестацияда ҳакамлар жисмоний тайёргарлик ҳамда футбол ўйини қоидалари бўйича синовдан ўтадилар. Жисмоний тестлар Тошкент шаҳридаги Енгил Атлетика федерацияси югуриш йўлакчасида ўтказилса, назарий имтиҳонлар "Чиғатой" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Имтиҳонлар ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан ўтказилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Синовлардан муваффақиятли ўтган ёш ҳакамлар келаси йилнинг январь ойида Про-лига ҳакамлар учун бўлиб ўтадиган ўқув-машғулот йиғинига таклиф этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!