3 та ВАР, қайтарилган пенальти - марказий учрашувда

Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури учрашувларига старт берилди. Турнинг марказий ўйинида "Локомотив" ўз уйида "Навбаҳор"ни қабул қилди. Юқори темпда кечган беллашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўзбек футболига кириб келган ВАР ушбу баҳсда ўз таъсирини кўрсатди. Бош ҳакам 3 бор видеотакрорга мурожаат қилиб, 3 марта пенальти белгилади. Дастлабки икки 11 метрлик жарима зарбаси Азим Аҳмедов ҳамда Ғуломҳайдар Ғуломов томонидан голга айлантирилган бўлса, Аҳмедовнинг иккинчи уринишини Жавоҳир Илёсов қайтарди. Бироқ захирадан ўйинга қўшилган Эҳсони Паншанбе якунда жамоасига муҳим 3 очко келтирган голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "лочинлар" иккинчи турда ғалаба қозонди. "Локомотив" эса иккинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учради. 

Локомотив

  • Ғулом-Ҳайдар Ғуломов 36'

Суперлига 2-тур

14/03/2021 16:15

1
:
2
Тугади

Навбаҳор

  • Азим Аҳмедов 13'
  • Эҳсони Паншанбе 75'

Стадион: "Локомотив" стадиони, 5089 томошабин

Бош ҳакам: Зокир Қодиров

45'
90'

  • 90+7'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+5'

    "Лочинлар" аъзосига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 90+4'

    Жарима майдони ичида "темирйўлчилар"нинг 3 футболчиси бир-бирига ҳалал бериб юборди. Яна бир вазият қўлдан кетди.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни Секейра шогирдлари ҳужумда ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятда қолган Қодирқулов тўпни тўхтата олмади. Боз устига, Санжар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 88'

    Қувондиқ Рўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 87'

    Узоқ масофадан берилган зарба рекошет натижасида бироз ноаниқ кетди.

  • 85'

    Ислом Исоқжонов ўрнига Аббос Ғуломов майдонга тушди.

  • 83'

    "Навбаҳор" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 81'

    Марат Бикмаевнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 79'

    Гол ўтказиб юборган мезбонлар катта куч билан олдинга ўтмоқда.

  • 77'

    Ҳисобда олдинга "Навбаҳор" темпни тушуришга ҳаракат қиляпти.

  • 75'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Навбаҳор" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Жарима майдони марказидан зарба йўллаган Паншанбе дарвозага киритди.

  • 74'

    Ислом Рашидхонов Садриддин Абдуллаев ўрнига майдонга тушди

  • 73'

    СЕЙВ! Азим Аҳмедовнинг чап томонга йўллаган зарбасидан кейин тўпни Илёсов қайтарди!

  • 72'

    Қодиров видеотакрорларни ўз кўзи билан кўрди ва 3-пенальтини белгилади.

  • 70'

    Тўпни узоқлаштириш жараёнида тўп ҳимоячининг қўлига теккан бўлиши мумкин. Ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларидан вазиятга ойдинлаштиришни сўради.

  • 69'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни мезбонлар жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 68'

    Қанотдан етказиб берилган тўпни "темирйўлчилар" майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 66'

    Секейра шогирдлари бироз устунлик билан ўйинни давом эттирмоқда.

  • 64'

    Наманганликлар таркибида ўйнаган Абдураҳимов Паншанбе ўйинни давом эттиради.

  • 63'

    "Локо" сафида ҳаракат қилган Туропов ва Абдухолиқов майдонни тарк этди. Улар ўрнига Амонов ҳамда Бикмаев ўйинни давом эттиради.

  • 62'

    Ислом Исоқжоновнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси устундан қайтди.

  • 60'

    Санжарнинг ўзи жаримадан зарба йўллади. Тўп бироз ноаниқ кетди.

  • 59'

    Қодирқуловга нисбатан Рўзиев қоида бузди. "Локо"да стандарт юзага келди.

  • 58'

    Комиловнинг узатмасига Сидиқовдан аввал меҳмонлар ҳимоячиси етиб борди.

  • 56'

    Ғуломҳафдар Ғуломов тиббий ёрдамга муҳтож. Шифокорлар майдонга тушиб келди.

  • 55'

    Қанотдан етказиб берилган тўп Илёсов дарвозасига кириб кетишга бир баҳя қолди. Жавоҳир хавфни бартараф этди.

  • 54'

    Сидиқовнинг жарима майдони яқинидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 52'

    Исоқжоновнинг стандартдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 51'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Ғуломовга сариқ карточка кўрстилди.

  • 49'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Маҳмудхожиев дарвозага тўғирлаб юбормоқчи бўлди. Тўп бошқа йўналишга кетди.

  • 48'

    Диёр Туроповнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+5'

    Танаффус!

  • 45+4'

    "Локо" жарима майдонига оширилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

  • 45+3'

    Ҳужумга ўтган Маҳмудхожиев қоида бузди. Тўп унинг қўлига тегди.

  • 45+1'

    Жарима тўпидан берилган зарбани Юсупов қайтарди.

  • 45'

    Биринчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Дилшод Комиловга шифокорлар ёрдами керак.

  • 43'

    Тайм сўнгини Секейра шогирдлари фаолроқ ўтказмоқда.

  • 41'

    Ҳужумда қоида бузган Қодирқулов огоҳлантирилди.

  • 40'

    "Иштаҳаси очилган" мезбонлар фаол ўйин намойиш этишда давом этмоқда.

  • 38'

    Темурхўжа бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатдалиги сабабли ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 37'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Локо" ҳисобни тенглаштирди!

    Нуқтага яқинлашган Ғуломовнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб, дарвозадан жой олди.

  • 35'

    Бу сафар ҳам видеотакрорни ўз кўзи билан кўрган ҳакам "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгилади.

  • 34'

    Ҳакам яна ВАРга қулоқ солмоқда. Пенальти белгиланиши мумкин.

  • 34'

    Ҳошимов билан тўқнашиб кетган Қобиловга тиббий ёрдам керак.

  • 33'

    Абдуллаевнинг жарима майдонига оширган тўпини Абдухолиқов дарвозага йўллади. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 31'

    Баҳром Абдураҳимовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 29'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Юсупов ушлаб олди.

  • 28'

    Жарима майдони ичида икки рақибини чалғитган Сидиқовнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячилардан ўтмади.

  • 26'

    "Лочинлар" агрессив прессинг уюштирмоқда.

  • 25'

    Наманганликлар бироз енгил тин олди. Ўйин асосан мезбонларнинг фаоллиги билан давом этмоқда

  • 23'

    Секейра шогирдлари стандарт вазиятга эга бўлди. Жарима майдонига тўғридан тўғри узатма амалга ошириш мумкин.

  • 21'

    Қодирқуловнинг узатмаси Абдухолиқов ҳамда Туроповдан ўтиб кетди. Яхши имконият қўлдан кетди.

  • 20'

    Томонлар тўпни бир-биридан тезда олиб қўймоқда. Назорат алмашинуви тез амалга ошяпти.

  • 18'

    Бурчакдан "Локо" жарима майдончасига етказиб берилган тўпни Жавоҳир Илёсов ушлаб олди.

  • 17'

    Соловьевнинг жарима майдони ичидаги фаоллиги бурчак тўпи ишлаб олинишига сабаб бўлди.

  • 15'

    Ҳисобда ортда қолишни бошлаган майдон эгалари фаолликни оширмоқда. Бироқ наманганликлар тартибли ҳимояланяпти.

  • 13'

    ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Меҳмонлар ҳисобни очди!

    Тўп қаршисига келган Азим Аҳмедов ўзида чапга зарба бериб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 12'

    Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўрган Зокир Қодиров пенальтига ишора қилди.

  • 10'

    Бош ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларини тингламоқда. "Локо" дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин.

  • 9'

    Диёр Туроповга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 7'

    Майдон марказида Ҳошимов Комиловга нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 5'

    Жарима майдонига ёриб кирган Маҳмудхожиев ноаниқ зарба берди.

  • 3'

    Исоқжоновнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўрига ташқи томондан келиб урилди.

  • 2'

    Майдон эгалари дастлабки сониялардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. "Лочинлар" прессинг уюштиряпти.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўзбекисон Республикаси мадҳияси янгради! Старт учун барчаси тайёр!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Нарзуллаев Бафо
14/03/2021 22:38
Манимча бугунги уйинда VAR ,уйинни бузди..бош хакам уйинни ВАР га бошкаришга куйиб берди..1 пенальтида бош хакам пенальтини хатто уйламаган эди, уерда хавфли уйин хужумчи томонидан эди, 2 Локо дарвозасидаги пенальтида сакраганда кул табий холда эди..хайрият гол.булмади...VAR 2 холатда хам хакамга 50×50 деган иккала холат хам нотугри бахоланди манимча..Ман Навбахорнинг хам ,Локонинг хам мухлиси эмасман..барбир уйин борасида Навбахор галабага хакли деб хисоблайман..
77 77
14/03/2021 19:36
Яхши уйин яхши кайфийят виктир ака сизга хам рахмат шу уринда навбвхор футбочилприга хам
&
Marufjon
14/03/2021 18:20
Менга ўйинни энг ёққан жойи хакамнинг вар экранини катталаштирмоқчи бўлгани бўлди. Жиддийроқ айтганда Қувондиқ яхшигина мехнат қилди бугунги ғалабада унинг хиссаси катта бўлди. Қўқон 1912 бўлсамда Навбахорга омад тилайман.