“Челси” Верратти учун 50 миллион евро ва Фабрегасни беришга тайёр
Англиянинг “Челси” клуби ўз таркибига ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верраттини қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.
Манбада ёзилишича, “аристократлар” италиялик футболчи учун 50 миллион евро ва Сеск Фабрегасни беришга тайёр. Верраттига Антонио Контенинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот ўрнида, “Милан”, “Интер” ва “Ювентус” каби клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.



Фикрлар