“Лугано” ўта қийин ғалаба қозонган учрашувда Каримовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Швейцария Суперлигасининг олтинчи турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов тўп сураётган “Лугано” клуби ўз майдонида “Серветт”жамоаси билан куч синашди.
Ушбу баҳс ҳар икки жамоа учун ўта қийин кечди. “Серветт” футболчилари йигирманчи дақиқадаёқ ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ Самуэл Мраз белгиланган пенальтидан дарвозани ишғол қила олмади.
Учрашувнинг кульминацион нуқтаси ҳакам томонидан тўхталишлар учун қўшиб берилган тўртинчи дақиқага тўғри келди. 67-дақиқада захирадан майдонга тушган Альбиан Айети 90+4-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, “Лугано”га уч очкони тақдим этди.
Беҳруз Каримов ушбу баҳсни “Лугано” сафида илк бор бошланғич таркибда бошлади ва 67-дақиқага қадар ўйнади. Бош мураббий фаол ва кўп ҳаракат қилган ўзбек футболчисини захирага олиб, ўрнига италиялик ҳимоячи Маттия Дзаноттини майдонга туширди.
19 ёшли ўзбек футболчиси майдондаги фойдали ҳаракатлари, курашлардаги фаоллиги ва тактик интизоми учун экспертлар ва аналитиклар томонидан 7,0 баллга баҳоланди.
УЕФА Конференциялар лигасида ҳам иштирок этаётгани боис “Лугано” миллий чемпионатда бошқа рақобатчиларига нисбатан битта кам ўйин ўтказган. Ҳозиргача бешта учрашувда ҳам зафар қучган бу жамоа мусобақа жадвалида юз фоизлик натижа билан якка пешқадам бўлиб турибди.
“Лугано”дан кейинги поғонада жойлашган “Янг Бойз” жамоаси битта ўйин кўп ўтказганига қарамай, 14 очко тўплаган. Учинчи поғонада қайд этилган “Базель” жамоаси ҳисобида олтита учрашувдан кейин 10 очко мавжуд.
Экспертларнинг таъкидлашича, янги мавсумда чемпионлик учун кураш асосий “Лугано” ва “Янг Бойз” жамоалари ўртасида кечади.
Эслатиб ўтамиз, Беҳруз Каримов 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйинларидан кейин халқаро футбол ҳамжамиятига танилди. Бир неча хориж клубларидан чорлов олганига қарамай, ёш ҳимоячи легионер сифатидаги фаолиятини Швейцариядан бошлашга қарор қилди.
“Сурхон” клуби ўз футболчиси трансферидан 240 минг евро ишлаб олди ва кейинги савдодан яна 10 фоиз улуш олиш ҳуқуқига эга. Бугунги кунда ҳимоячининг трансфер қиймати 1 миллион еврога баҳоланмоқда.
Беҳруз Каримов “Лугано” клуби билан 2031 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома тузган.
Ҳусанов борми? Мареска Чемпионлар лигаси рўйхатига айрим юлдузларни киритмади
Ҳусанов билан бирга ўсган, Аргентинага гол урган ўзбек футболчиси – энди легионер!
Нега фарқ ўта катта? Ҳусанов ва Сатпаев маошини солиштиришди
Рақиб мураббийи Шомуродов ҳақида қаттиқ гапирди!
Ўзбек футболчиси нега Россияни тарк этди?
Ҳусанов жуда юқори балл олди
Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ҳусанов қозоқ клуби бош мураббийига мурожаат қилди

Фикрлар