Моуриньо бир футболчини Чемпионлар лигаси рўйхатига киритилмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» клуби  чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи баҳсларида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Клуб УЕФАга мусобақада иштирок этувчи футболчилар рўйхатини тақдим этди, унда француз ҳимоячисининг номи кўрсатилмаган, деб хабар бермоқда Madrid Xtra. Маълумотларга кўра, 31 ёшли футболчи ҳозирча май ойи бошида олган навбатдаги жароҳатидан тузалиш билан банд.

Ўтган мавсумда Ферлан Менди «Реал» сафида барча мусобақалар доирасида жами тўққизта ўйинда майдонга тушган. Чемпионлар лигасида эса уч бор майдонга тушиб, шулардан бири «Бавария»га қарши жавоб учрашуви бўлган. Ушбу беллашув 3:4 ҳисобида якунланиб, мадридликларнинг мусобақадан чиқиб кетишига сабаб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!