38 ёшли Златан футбол ўйнашни давом эттирмоқчи
"Милан" клуби форварди Златан Ибрагимович жорий мавсум якунлангач ҳам, фаолиятини тугатмоқчи эмас. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 38 ёшли швециялик футболчи аниқ бутсаларини михга илмайди, лекин, ҳозирча унинг фаолиятини қаерда давом эттириши ҳам сўроқ остида. Боиси, унинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига ва у кетмоқчи.
Ибрагимович жорий мавсум “Милан” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар