40 ёшли Ибрагимович фаолиятини якунлайдими?

“Милан”нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович футболчилик фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Мен фаолиятимни қачон якунлашимни ҳали ҳал қилмадим. Аксинча, имкон қадар узоқроқ ўйнаш ва футболдан кетиш ҳақида ўйламасликни хоҳлайман. Кейинчалик фаолиятини давом эттирмаганидан афсусланадиган футболчилардан бири бўлишни хоҳламайман.

Мен ўз устимда ишлашни давом эттираман. Уларга керак эканман, ўйнашда давом этаман”, - деди Ибрагимович.

40 ёшли Златан жорий мавсум А Серияда 6 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!