5 апрелдан Тожикистон миллий чемпионатига старт берилади

Тожикистон футбол федерацияси расмий веб саҳифаси миллий биринчилик баҳсларига 5 апрелдан старт берилиши ҳақида хабар бермоқда.

Таъкидланишича, чемпионатнинг дастлабки тури олдидан "Истиқлол" ва "Хўжанд" клублари мамлакат Суперкубоги учун мухлисларсиз майдонда кураш олиб боришади.

Расмий маълумотларга кўра, айни вақтгача Тожикистонда коронавирус билан зарарланганлар қайд этилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!