5 сонияда нокаут бўлган UFC жангчиси реванш истагида

UFC нинг ярим ўрта вазн тоифасида жанг олиб борадиган Бен Aскрен Хорхе Масвидал билан бўлиши мумкин бўлган реванш жанги ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен дунёдаги яна энг зўр эканлигимни ҳис қилишни хоҳлайман. Хорхе билан жангдаги беш сонияда мен ҳеч нарсани тушуна олмагандим. Қолаверса, Масвидалнинг ажойиб тизза зарбаси борлигини ва менинг бу борада ҳимоям заиф  эканлигинии билиб олдим.

У билан реванш  бўлса яхши бўларди. Келинг, UFC нимани хоҳлаётганини ва қандай жанг ташкил қилиб беришини кўрайлик ”,- деди Aскрен.

Шунингдек, Масвидалнинг BMF камари учун Нейт Диас билан бўлажак жанги ҳақида ҳам изоҳ берди.

“ Маркетинг жиҳатидан яхши ўйланган иш. Менга йигитларнинг ҳеч бири ёқмайди. Лекин ажойиб жанг бўлади. Дана жанг борасида тўғри танлов қабул қилди. Мазкур ҳолат мантиққа тўғри келади ", деди Aскрен.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!