53 ёшли Тайсон: Хоҳлаганинг билан рингга чиқаман

Профессионал боксда ўз вақтида мутлақ жаҳон чемпиони бўлган Майк Тайсон яна рингга чиқишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида кўп хабарлар тарқатилмоқда.

Машғулотларни бошлаб юборган 53 ёшли боксчи рақиблардан чорлов кутаётганини маълум қилди.

- Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман. Нималарга қодирлигимни кўрсатаман. Келажакка умид билан қараяпман. Қани ким мени рингга чақиради? Мен хоҳлаган одам билан жанг қиламан, - деди Майк Тайсон.

Майк Тайсон жаҳон бўйлаб саёҳат уюштириш ва сақар давомида турли таниқли спортчилар билан кўргазмали жанг ўтказишни режа қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!