Тайсон ва Холифилдни Россияда кутишмоқда

Айни пайтда профессионал бокснинг ҳақиқий юлдузлари Майк Тайсон ва Эвендер Холифилд яна рингга қайтиб, кўргазмали жангларда иштирок этиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ҳақиқатан ҳар икки боксчи ҳам шу ниятда. Таниқли промоутер Владимир Хрюнов Тайсон ва Холифилдни Россияга олиб келиш бўйича музокаралар ўтказаётганини маълум қилди.

                                                Тайсон нима дейди?

- Яқинда Тайсоннинг вакили Азим Спицер билан гаплашиб, Майк жаҳон бўйлаб турга чиқмоқчилигини ва бир нечта кўргазмали жангларда иштирок этишни режалаштираётганини аниқладим. Унга Россияда ҳам кўргазмали жанг ўтказишни таклиф қилдим. Рақиб сифатида Александр Емельяненко ёки Сергей Харитоновдан бирини танлайди, - деди Хрюнов.

cover

                                               Холифилднинг қарори қатъий

Россиялик промоутер Эвандер Холифилд билан ҳам гаплашиб, рингга чиқиш нияти жиддий эканига амин бўлган.

 - Икки кун олдин Эвендер Холифилд билан гаплашдим. Тайсон билан жангни ташкил қилиш бўйича иш олиб бораётган экан. У жанг бўлиши аниқ, деяпти. Биз тайёргарлик деталларини муҳокама қилдик. Мен уни ким шуғуллантираётганини сўрадим. У эса, асосан ўзи тайёрланаётганини маълум қилди, - дейди Хрюнов.

unnamed (1)_1

                                               Тарихий учинчи тўнашув Россияда бўладими?

Айни пайтда Тайсон-Холифилд жангини ташкил қилиш бўйича араб фондидан жиддий таклиф бор. Бу фонд Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасида ҳақиқий чемпионлик жангини ҳам ташкиллаштирмоқчи. Энди тасаввур қилинг, Тайсон-Холифилд ва Фьюри-Жошуа жанги бир кечада бўлса нималар юз беради?

- Мен Тайсоннинг ҳам, Холифилднинг ҳам Россияга келиши учун музокара қиляпман. Лекин улар бу ерда ўзаро куч синашмайди. Улар Россиянинг машҳур спортчилари билан жанг қилади. Мени Тайсонга қараганда Холифилд билан шахсий алоқаларим яхши.  Улар иштирокидаги кўргазмали жанглар Москва ёки Екатеринбургдаги катта стадионда, оламшумул шоу доирасида бўлади, - деди Хрюнов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)