9 киши бўлиб қолган "Рома" "Милан"га мағлуб бўлди
А Серия 20-туридан ўрин олган "Милан" - "Рома" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда "россонерилар" 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, Жиру 8-дақиқада пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. 17-дақиқада Мессиас орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Биринчи бўлим сўнггига яқин Абрахам рақиб дарвозасини ишғол этди. 82-дақиқада Леао ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шунингдек, учрашув сўнггида Ибрагимович пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Шундай қилиб, очколарини 45 тага етказиб олган "Милан" 2-ўринни мустаҳкамлаб олди. 32 очкоси бор "бўрилар" 7-поғонани банд этган.
Қайд этиш лозим, мазкур беллашувда Жанлука Манчини ва Рик Карсдорп қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
- 90+5'
Учрашув якунига етди. Мазкур ўйинда "Милан" "Рома"ни 3:1 ҳисобида таслим этди.
- 90+4'
Ибрагимович пенальтини голга айлантира олмади.
- 90+4'
"Рома" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Манчини Леаога нисбатан қўпол ўйнади ва қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
- 90+2'
Дарвоқе, ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 90+1'
Ибрагимович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 89'
Брахим Диас ўрнига Даниель Мальдини майдонга тушди.
- 85'
Кристанте ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 82'
ГООООООООЛ! Леао Ибрагимовичнинг ажойиб пасидан сўнг ҳисобни 3:1 кўринишига келтириб қўйди.
- 79'
Ибрагимович Жиру ўрнига майдонга тушди.
- 77'
Шомуродов Абрахам ўрнига майдонга тушди.
- 75'
Карсдорп Теони ўйин қоидасини бузиш эвазига тўхтатиб қолди. Ҳакам унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди ва у майдонни тарк этди.
- 71'
"Милан" позицион ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.
- 69'
Карсдорп рақибга нисбатан қўпол ўйнади. "Милан" жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди.
- 67'
Мессиаснинг олисдан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади.
- 67'
Браим Диас жарима майдони ичида тўпни тўхтатиб олиб, зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ.
- 64'
"Милан" таркибида ўзгариш. Салемакерс ўрнига Леао, Крунич ўрнига Бакайоко майдонга тушди.
- 61'
Меньян кетма-кет йўлланган иккита зарбани қайтарди.
- 59'
Абрахамнинг олисдан йўллаган аниқ зарбасини Меньян қайтариб юборди.
- 56'
Крунич қарши ҳужумга ўтаётган "Рома" футболчисини қўполлик эвазига тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди.
- 54'
Тўп учун курашда Винья Мессиасга ютқазиб қўйди.
- 52'
Браим Диаснинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегди.
- 51'
Жамоалар иккинчи таймда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда.
- 49'
Заньолонинг чап қанотга берган пасига аниқлик етишмади ва тўп майдонни тарк этди.
- 46'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
- 45+5'
Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча "Милан" 2:1 ҳисобида "Рома"дан устун келмоқда.
- 49'
Заньоло рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, аммо пенальти эмас.
- 48'
Карсдорп юзидан жароҳат олди. У майдон четида тиббий ёрдам олмоқда.
- 46'
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Футболчилар ўртасида келишмовчилик юзага келди.
- 40'
ГООООООООЛ! Абрахам олисдан йўлланган зарбага оёқ қўйди. Тўп йўналиши кескин ўзгариб, дарвозабонни чалғитди ва "Милан" дарвозасидан жой олди.
- 39'
Майк Меньян "Рома" футболчисининг кучли зарбасини қайтарди.
- 38'
Мессиас Виньяни чиройли финт эвазига ортда қолдирганди, бироқ Матис ўйин қоидасини бузиб, рақибни тўхтатиб қолди.
- 35'
"Рома" қарши ҳужумга ўтиб кетганди, бироқ Заньоло кўп ўйлаб юборди ва якунда "бўрилар" тўпни йўқотди.
- 33'
Майдон марказида "Рома" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
- 30'
Теонинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 29'
Мессиас жарима майдончаси ичида ноқулай ҳолатда туриб, зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ.
- 27'
"Милан" "Рома" жарима майдонида тезкор паслар билан ҳимоячиларни шошириб қўйди. Сўнгги зарба Жиру томонидан йўлланди. Португалиялик посбон ўз ўрнида.
- 25'
Абрахамнинг узатмасидан сўнг Заньоло яхши вазиятга чиқиб борди. Унинг зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди.
- 23'
Ғалаба қозонаётган "Милан" рақиб жарима майдони атрофида майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди.
- 20'
Ўйин темпи бироз пасайди.
- 17'
ГООООООООООЛ! ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Жиру дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб борди. Унинг зарбаси устунга тегиб Мессиасга келиб тушди. Бразилиялик тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
- 15'
"Рома" тўп назоратини тўлиқ ўз қўлига олди.
- 12'
Майдон марказида "Милан" футболчиси Мхитарянга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 10'
Салемакерс майдон марказида тўпни йўқотди. "Рома" позицион ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда.
- 8'
ГОООООООЛ! Жиру пенальтидан гол уриб, "Милан"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
- 7'
"Рома" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Шунингдек, Абрахамга сариқ карточка кўрсатилди. У жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади.
- 6'
Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда. "Рома" дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин.
- 5'
Тео Эрнандеснинг олисдан йўллаган зарбасини Руи Патрисиу қайтарди.
- 4'
"Россонерилар" яқин масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. Тўп ёнида Тонали.
- 2'
"Милан" майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди.
- 1'
Ўйинга старт берилди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб кетди. Ўйин бошланишига ҳамма нарса тайёр.
- 0'
Бироздан сўнг А Серия 20-туридан ўрин олган "Милан" - "Рома" учрашуви старт олади. Мазкур баҳс олдидан жамоаларнинг асосий таркиблари билан танишинг.
Фикрлар