А Серия. "Интер" осмонида қора булутлар

"Жузеппе Меацца" стадионида кечган учрашувда меҳмонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди. Беллашувдаги ягона гол 32-дақиқада Федерико Сантандер томонидан киритилди.

Шу тариқа миланликларнинг А Сериядаги ғалабасиз серияси 3 та ўйинга етди. Бунга қадар Лучано Спалетти шогирдлари "Торино"га мағлуб бўлишган (0:1), "Сассуоло" билан эса муроса кўчасини танлашган эдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!