Ўзбекистон Россия терма жамоаси билан ўйнамоқчи
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Россия футбол иттифоқи жорий йил охирига қадар миллий жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Sport24 нашрининг ёзишича, Валерий Карпин бошқарувидаги Россия терма жамоаси ва Фабио Каннаваро қўл остидаги Ўзбекистон термаси ўйини ноябрь ойида бўлиб ўтиши мумкин.
Аввалроқ Россия томони ўзбекистонликларга 25 сентябрь куни меҳмон сифатида келиб ўйнашни таклиф қилган эди. Бироқ бу режа амалга ошмади, чунки Ўзбекистон термаси тақвими олдиндан тузиб қўйилган: 24 сентябрь куни Фарғонада Эрон терма жамоасига қарши беллашув ўтказилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 октябрь куни Сурия футболчилари билан билан ўйин ўтказади ва 6 октябрда эса, Корея Республикаси вакилларига қарши бўладиган ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Айни пайтда Россия ва Ўзбекистон футболи раҳбарлари мулоқотни давом эттирмоқда. Томонлар BetBoom кўмагида ўртоқлик баҳсини шу йилнинг ноябрь ойида ўтказиш учун қулай сана ва жой изламоқда.
Яқинлашиб келаётган терма жамоалар танаффусида Валерий Карпин бошқарувидаги Россия терма жамоаси учта ўйин ўтказиши режалаштирилган. 29 сентябрь куни россияликлар Эронга қарши майдонга тушади, 3 октябрда Намибияга қарши баҳс олиб боради, 6 октябрда эса Нигерия терма жамоасига қарши ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда италиялик мутахассис Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида дебют қилган эди. Бироқ ўзбекистонликлар гуруҳ босқичидаги учала ўйинда Колумбияга 1:3, Португалияга 0:5 ва Конго Демократик Республикаси терма жамоасига 1:3 ҳисобида ютқазди.
Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари бунгача бир маротаба ўзаро ўйин ўтказиб, голсиз дуранг ўйнаган эди.
Европада Ўзбекистон терма жамоасининг янги юлдузига эътибор қаратишди
Шомуродов африкалик тўпурарлар орасида қолиб кетди
Даҳшат! Иккита гол урган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ҳусанов, Шомуродов, Каримов жойида! Каннаваро терма жамоага янги номларни чақирди!
Шомуродов ва Муҳаммад Салоҳ ўйинни “ёндириб” ташлади
Махачқалъанинг “Динамо” клуби ўйинчиси илк бор Ўзбекистон терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди

Фикрлар