Европада Ўзбекистоннинг учрашуви етти гол билан якунланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Венгрия терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Беллашув Венгриядаги «Арамис» спорт залида бўлиб ўтди ва мезбонлар фойдасига 5:2 ҳисобида якунланди.

Учрашув бошиданоқ ўзбекистонлик футзалчилар фаол ўйин намойиш этишди ва олтинчи дақиқада Аброр Ахмедзяновнинг голи орқали ҳисобни очишди. Ортидан кўп ўтмай, бир дақиқадан сўнг Мате Ковач ҳисобни тенглаштирди. 

Кейинчалик Венгрия жамоаси сафида Мате Янош Шючак, Золтан Салмаш, Чаба Мадьяри ва Матьяш Кайтар рақиб дарвозасини ишғол этишди. Учрашувнинг 39-дақиқасида Беҳруз Самиев гол уриб, ўйинга якуний нуқта қўйди — 5:2.

Шу тариқа, венгриялик футзалчилар илк ўйиндаги мағлубият учун реванш олишди. Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. 

Иккита ўртоқлик баҳси якунига кўра, томонлар биттадан ғалабага эришди. Энди Ўзбекистон терма жамоаси Амстердамга йўл олади ва у ерда 21 ва 22 сентябрь кунлари Нидерландия миллий терма жамоасига қарши икки ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!