АПЛ грандлари Тюрамнинг ўғли учун кураш бошлашди

АПЛнинг икки гранди - "Ливерпуль" ва "Челси" "Монако" ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрам-Ульенга қизиқиб қолди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар ҳам, лондонликлар ҳам 17 ёшли француз футболчисини ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўради. Таъкидлаш керакки, у ҳали “Монако” билан профессионал шартнома имзоламаган ва шу боис инглиз клублари уни арзонроққа сотиб олишлари мумкин.

Маълумот учун Ульен франциялик машҳур футболчи Лилиан Тюрамнинг фарзанди ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!