Шомуродов трансферида иккита тўсиқ бор!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Туркиянинг энг қудратли клубларидан ҳисобланган “Трабзонспор” нишонида турибди. Бир неча манбалар Қора денгиз соҳилидаги жамоа ўзбек ҳужумчисини олишни режалаштираётгани ҳақида маълумот чиқаряпти.

- “Трабзонспор” Суперлиганинг янги мавсуми олдидан таркибини қайта қуришни давом эттирар экан, ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Туркияда яхши таниш бўлган футболчини трансфер рўйхатига қўшди.

Манбалар трабзонликлар “Башакшеҳир” сафида тўп сураётган 31 ёшли ўзбек ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқатяпти.

“Трабзонспор” вакиллари ўзбек футболчиси билан шартнома шартларини билиш учун клублар билан боғлангани ҳақида хабар берилган бўлса-да, мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирча “Башакшеҳир” раҳбариятига ёки футболчининг вакилига расмий ёзма таклиф келиб тушмаган.

Маълум бўлишича, “Трабзонспор” ҳозирда ҳужумчи атрофидаги вазиятни кузатиб, трансфер имкониятини баҳоламоқда. Қора денгиз клуби Шомуродовнинг трансфери йўлида асосан иккита тўсиққа дуч келмоқда.

Биринчидан, “Рома”да ўйнаган юлдузнинг трансфер қиймати, унинг йиллик харажатлари, клуб талаблари “Трабзонспор” бюджетига жиддий юк бўлади.

Иккинчидан,  Туркия Суперлигасида хорижлик футболчилар сонига қўйилган чеклов. Тобора қатъий амал қилинаётган легионерлар лимити туфайли “Трабзонспор” амалдаги таркибдан кетадиган футболчилар номи якуний тарзда аниқланмагунча расмий трансферларни амалга ошира олмайди, - деб ёзмоқда gzt.com сайти.

Sabah газетасининг таъкидлашича, “Трабзонспор” раҳбарияти трансферга тўсқинлик қилаётган юқоридаги омилларга қарамай, Шомуродов масаласини очиқ қолдириши, яқин кунларда жамоадан эҳтимолий кетишлар ёки молиявий шартлардаги ўзгаришларга қараб футболчи трансфери бўйича якуний қарорга келишини билдирган.

Ўзбек футболида бунақаси ҳали бўлмаган!

Ҳусанов қозоқ клуби бош мураббийига мурожаат қилди

Шомуродовга янги харидор чиқди!

Шомуродов келса, бу жамоа ҳужумини тўхтатиб бўлмай қолади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!