АҚШда Софья Жукнинг омади келиб қолди

Россиялик теннисчи Софья Жук АҚШда  WTA томонидан ўтказилаётган  "Челленжер" турнирида иккинчи давра баҳсларини ўтказди.

Софья ушбу беллашувда венгриялик Далма Галфига қарши кортга чиқиб, 2:4 ҳисобида мағлуб бўлаётган бир вазиятда Галфи ўйинни давом эттиришдан бош тортди ва мағлубиятини тан олди.

Шу тариқа Жук чорак финалда яна бир венгриялик теннисчи Река-Лука Рани, ёки британиялик Хизер Уотсонга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!