Адҳамжон Эргашев: Бу мусобақа мен учун бошқача ўтди
Хабарингиз бор, Осиё ўйинларининг оғир атлетика баҳсларида -62 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Адҳамжон Эргашев бронза медалини қўлга киритди. Ушбу медаль қўлга киритилганидан сўнг SPORTS.uz интернет ахборот портали спортчимиз билан боғланиб, унинг мусобақа тўғрисидаги фикрлари билан қизиқди:
̶ Адҳамжон, аввало, Осиё ўйинларида қўлга киритган бронза медалингиз билан табриклаймиз. Айтингчи, сиз мусобақа учун қандай ўтди?
̶ Худога шукур мусобақа жудаям зўр ўтди. Айниқса, 3 карра олимпия ўйинлари совриндорига қарши баҳс олиб бордим. Бу мен учун катта бахт. Қолаверса, Осиё ўйинларига биринчи марта қатнашдим ва совриндор бўлдим. Бу ютуқ, нафақат, меники, балки бутун Ўзбекистонмизнинг ютуғидир. Шунингдек, ушбу медаль мустақиллигимизнинг 27 йиллигига муносиб совға бўлди, деб ўйлайман.
̶ Рақобатчиларингиз ичида энг ёши эдингиз. Айниқса, сиз билан олтин медаль учун курашган индонезиялик Ураван сиздан оз эмас кўп эмас 10 ёшга катта эди. Бу сизга қандай таъсир қилди?
̶ Жуда ҳам катта фарқи бор. Энди Худога шукур, озгина бўлса ҳам рақобат қилдим. Насиб қилса, яна кейинги мусобақаларда кўришиб қоламиз, деган умиддаман. Бундан олдин ҳам ёши катта спортчилар билан мусобақаларга қатнашганман. Аммо буниси барибир мен учун бошқача бўлди.
Фикрлар