Алишер Азизов тўпурарлик қобилииятни ишга солди
Кеча Қирғизистон чемпионатида 16-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Алишер Азизов фаолият олиб борадиган “Алга” клуби ўз майдонида “Қора-Болта” жамоасини қабул қилди.
Мазкур ўйинда бишкекликлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Э`тиборлиси, голлардан бирига айнан Азизов муаллифлик қилди. У кечаги ўйинни асосий таркибда бошлаганини қўшимча қилиш жоиз.
16-турдан сўнг “Алга” ҳисобидаги очколар сони 32 тага етди ва турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Қирғизистон Топ-лигаси. 16-тур
“Алга” – “Қора-Балта” 4:0
Голлар: Атаев (2 та), Ахматалиев, Азизов.
Фикрлар