
Алишер Азизовнинг голи “Дордой”ни кейинги босқичга олиб чиқди
Бугун ОФК Кубогида ҳам саралаш учрашувлари давом эттирилмоқда.
Эътиборлиси, ҳамюртимиз Алишер Азизов тўп тепаётган Қирғизистоннинг “Дордой” клуби Болқонободда “Болқон” жамоаси меҳмони бўлди.
Меҳмонда ҳаракат қилган Қирғизистон жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндаги голларнинг бирини Алишер Азизов ўз номига ёздириб қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Дордой” кейинги босқичга йўл олди.
Маълумот ўрнида, томонларнинг биринчи баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
Фикрлар