
Модричнинг 10-рақамини ким олиши мумкинлиги маълум
Мадриднинг "Реал" клуби Килиан Мбаппега 10-рақамли либосни бериш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қаймоқранглилар" раҳбарияти бу рақам француз ҳужумчисининг имиджини янада оширишига ишонмоқда. Шунингдек, 10-рақам Мбаппенинг жамоанинг бош юлдузи сифатидаги мақомини билдириб туради.
Ҳозирда 26 ёшли футболчи 9-рақам остида ҳаракат қилмоқда. Лука Модрич эса Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин "Реал"ни тарк этади ва 10-рақам бўш қолади.
Ўтган мавсумда Мбаппе барча мусобақаларда 56 та ўйинда майдонга тушиб, 43 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор баҳоси 180 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар