"Манчестер Сити" 4 та футболчиси билан хайрлашишга тайёр

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" клубида таркибни қайта шакллантириш жараёни кетмоқда. Жамоа аллақачон бир нечта янги футболчиларни сотиб олди ва ҳозирда ўнг қанот ҳимояси позициясини кучайтириш устида ишламоқда. Шу билан бирга, айрим футболчилар клубни тарк этади.

Tecno

Тhе Athletic нашрининг хабарига кўра, "Манчестер Сити" камида уч нафар футболчини сотишга тайёр. Клубни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар орасида қуйидагилар бор: 35 ёшли Кайл Уокер, 29 ёшли Келвин Филлипс, 29 ёшли Жек Грилиш ва 22 ёшли Жеймс Макати. Қайд этиш жоиз, Уокер ва Филлипс ёзда "Сити"га ижарадан қайтган эди.

Айни пайтда "Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Ювентус"га қарши бўладиган учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!