Ана холос! УЕФА "Манчестер Сити"ни ЕЧЛдан четлатиши мумкин

УЕФА ҳозирда "Манчестер Сити" клубининг молиявий фаолиятини текширмоқда. Бу ҳақда  Der Spiegel хабар бермоқда.

Гап шундаки "шаҳарликлар" 2014 йилда футболчиларнинг маошини 188 млн евро ҳомийлик маблағидан тўлашгани кўрсатишган. Аммо, УЕФА ушбу пуллар клуб хўжайини шайх Мансурнинг "қўлидан ўтгани" борасида шубҳага боришмоқда. Агар шундай бўлиб чиқса, бу молиявий фэйр-плейнинг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади.

Эътиборлиси, УЕФА бундай вазиятда "Манчестер Сити"ни келгуси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этиш йўли билан жазолаши мумкин. Бундан ҳолатда "сити"нинг ўрнини АПЛда 5-ўринни эгаллаган жамоа эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал худди шундай айбловлар билан ПСЖ ва "Милан" клублари ҳам жазоланишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!