Ана холос! УЕФА грек клубини келаси мавсум еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди

УЕФА тартиб-интизом қўмитаси Грециянинг АЕК клубини келгуси мавсум еврокубокларда иштирок этмаслиги маълум қилди. Бу санкциянинг 2та мавсумга қўлланилиш эҳтимоли ҳам мавжуд.

Бундан ташқари АЕК ўзининг 2та уй ўйинини мухлисларсиз ўтказади ва 80 минг евро жарима тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 27 ноябрь куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган АЕК ҳамда "Аякс" (0:2) жамоалари ўртасидаги ўйинда афиналик мухлислар голландиялик ишқибозларга ҳужум қилишган ва натижада катта тартибсизлик келиб чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!