"Андижон" Қирғизистон терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди

"Андижон" клуби яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олганлигини эълон қилди. БАА яшил майдонларида ўтган Осиё кубогида Қирғизистон терма жамоаси сафида тўп тепган Аҳлидин Исроилов «Андижон» жамоаси билан келишувга эришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, 24 ёшли футболчи ўтган мавсумни Индонезиянинг "ПСИС Семаранг" клуби сафида ўтказган эди. Бундан ташқари Исроилов Қирғизистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги дастлабки голини киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!