"Андижон" Тошкентда "Оқ-тепа" ва "Бухоро" билан ўйнайди
Суперлига дебютанти ҳисобланган "Андижон"нинг Тошкентдаги йиғини 6 февралга қадар давом эттирилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу вақт орасида "бургутлар" иккита назорат ўйини ўтказишади. Дастлаб "бургутлар" 3 февраль куни "Оқ-Тепа", 6 февраль куни эса "Бухоро" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушишади.
Мазкур баҳслар орқали мураббийлар таркибдаги футболчиларнинг имкониятини яна бир бор кўздан кечиради.

Фикрлар