Андижонда стол тенниси янада оммалашмоқда

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси томонидан Андижон вилоятида мазкур спорт тури бўйича маҳорат сабоқларини ўтказилди.

Маҳорат сабоқларидан кўзланган асосий мақсад мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг стол теннисига бўлган қизиқишларини янада ошириш, уларнинг ёзги таътил кунларини унумли ўтказиш ҳамда спорт билан шуғулланишлари учун янада кенг имкониятлар яратишдир.

Тадбирда иштирокчиларга халқаро мусобақаларда бир неча бор шоҳсупага кўтарилган спортчилар маҳорат сабоқларини ўтказди.

– Сўнгги кунларда федерациямиз томонидан Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган стол теннисини мамлакатимизда янада оммалаштириш мақсадига кўплаб самарали ишлар олиб борилмоқда, – дейди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова. – Бу ишлардан кўзланган асосий мақсадимиз фарзандларимизнинг спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш ва бу орқали улар ичидан истеъдодли спортчиларни саралашдир. Ишонаманки, тез орада стол тенниси мамлакатимизда янада оммалашади. 

photo_2018-07-24_18-05-49

photo_2018-07-24_18-05-46

photo_2018-07-24_18-05-35

photo_2018-07-24_18-05-53

photo_2018-07-24_18-05-57

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!