"Реал" яна бир юлдузни "боғлаб" қўйди
Энди кетолмайди
«Реал Мадрид» дарвозабони Тибо Куртуа клуб билан шартномасини узайтиришга рози бўлди. Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, бельгиялик посбон билан янги меҳнат келишуви 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Яқин кунларда «Қироллик клуби» юлдуз дарвозабон билан битим янгиланганини расман эълон қилиши кутилмоқда.
Тибо Куртуа 2018 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳозирги пайтда 34 ёшда бўлган футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йил июни охирида якунланиши керак эди.
Яқинда «Реал» ярим ҳимоячи Орельен Тчуамени билан ҳам шартномани 2032 йилгача узайтиргани ҳақида маълум қилган эди. Кутилмоқдаки, тез орада яна бир муҳим фигура — Жуд Беллингем ҳам клуб билан янги, узоқ муддатли битим имзолайди.
Изоҳлар (0)