Андрей Фёдоров: "Қўқон-1912" билан ўйин жуда оғир ўтди

Pepsi Суперлига 16-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” (1:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Андрей Фёдоров ва Санжар Шоаҳмедовлар иштирок этишди. Бу ҳақда "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Андрей Фёдоров: - Авваламбор, қўқонликларга миннатдорчилик изҳор этган ҳолда сўзимни бошламоқчиман. Бу ерда катта футболга қадам қўйганман. Қўқонга бўлган ҳурматим баланд.

Ўйин борасида айтадиган бўлсам, баҳс оғир бўлди.Футболчилар жудаям иссиқ об-ҳаво шароитида тўп суришди. Ҳар икки жамоага ҳам ғалаба зарур эди. Шунинг учун учрашув шиддатли курашларга бой бўлди. Биз уч очкони кўзлаган ҳолда майдонга тушгандик. Футболчиларимга ёзги йиғин давомидаги кўрсатмаларимни тўғри қабул қилганликлари учун раҳмат айтмоқчиман. Режамиз иш берганидан хурсандман.

“Қўқон-1912”га кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.

Санжар Шоаҳмедов: - Бугун жудаям қийин ўйин ўтказдик.Иккинчи давранинг биринчи ўйинида ҳамма болларимиз бирдамликда ҳаракат қилиб, иродали ўйин кўрсатишди. Уч очко билан ҳаммани табриклайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!