Англиянинг энг яхши футболчиси “Ливерпул”да 2021 йилгача қолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Ливерпуль” клуби рахбарияти Англия терма жамоасининг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилган Адам Лаллана билан амалдаги шартномани узайтиришга яқин.

The Telegraph нашри тарқатган маълумотларга кўра мерсисайдликлар тез орада 28 ёшли инглиз футболчиси билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартномани имзолайди. Унинг маоши эса ҳафтасига 150 минг фунт (тахминан 175 минг евро) бўлади.

Маълумот учун, Лаллана ушбу масум “Ливерпуль” сафида премьер-лиганинг 22та турида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!