Анри ўз жамоасига Фабрегасни олиб келмоқчи
“Монако” клуби бош мураббийи Тьерри Анри қишки трансферлар мавсумида “Челси” ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегасни Францияга олиб келмоқчи, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport нашри.
Франциялик мутахассис испаниялик футболчининг Франция дивизионида тўп суриши жамоасига катта ёрдам беришига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Монако” 17 турдан сўнг 13 очко билан турнир жадвалининг 19-поғонасида бормоқда.
Фикрлар