Арсен Венгерга янги иш топилди

CHERY AUTO

ПСЖ президенти Нассер Аль-Хелаифи “Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгерни жамоага олиб келишни истамоқда, дея хабар беради Daily Mail нашри. Аввалроқ ПСЖ устози Унаи Эмери мавсум якунида парижликларни тарк этишини маълум қилган эди.

Tecno

Манбада ёзлишича, Аль-Хелаифи ва Венгер дўст бўлишган ва парижликлар президенти франциялик мутахассисни ўз клубида кўрмоқда, бироқ ПСЖ Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси собиқ бош мураббийи Томас Тухель билан дастлабки келишувларга эриши қўйган.

Эслатиб ўтамиз, 68 ёшли франциялик мутахассис “Арсенал” мавсум охирида 22 йил бошқарган жамоасини тарк этади. ПСЖдан ташқари Венгер хизматларига бир нечта Испания ва Хитой клублари қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!