"Арсенал" Туркия терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиб қолди

  • 29 март, 2018, 12:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германиянинг "Фрайбург" клуби ҳимоячиси Чаглар Сёюнжю ёзда Бундеслигани Англия премьер-лигасига алмаштириши мумкин.

Tecno

Daily Mail нашрининг ёзишича 21 ёшли туркиялик футболчига Лондоннинг “Арсенал” клуби қизиқиб қолган. Маълумотларга қараганда томонлар аллақачон бу борада музокараларни бошлаб юборишган.

Футболчининг трансфери “канонирлар”га таҳминан 35 миллион еврога тушиши айтилмоқда. Сёюнжю жорий мавсум Бундеслигада жами 21та учрашувда иштирок этган ва бир бор рақиблари дарвозасига гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!