"Арсенал" қишда Ла Лига клубидан футболчи харид қилмоқчи
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Вильярреал" хавбеки Пабло Форнальсга жиддий қизиқиш билдира бошлади.
The Sun нашрининг ёзишича “канонирлар” 22 ёшли испаниялик футболчининг “сариқ сув ости кемаси” билан имзолаган шартномасида кўрсатилган 20 млн евролик товон пулини тўлаб сотиб олишга тайёр. Ушбу трансфер яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида амалга оширилиши мумкин.
Маълумот учун, Форнальс жорий мавсум “Вильярреал” сафида жами 12та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар