
"Арсенал" "шўхлик" қилган футболчилари билан тушунтириш ишлари олиб боришга ваъда берди
Хабарингиз бор бундан бироз аввалроқ “Арсенал”нинг 12 нафар футболчиси мавсум бошланишидан аввал тунгги клубларнинг бирида аёллар, алькагол ва кайфиятни кўтарувчи газдан (азот оксиди) истеъмол қилиб, маишат қилишгани ҳақида хабар берилган эди.
Ушбу хабар чоп этилган “канонирлар” вакиллари бу масала юзасидан жавоб қайтаришди. Унга кўра клуб раҳбарияти ушбу футболчиларнинг барчаси билан алоҳида тушунтириш суҳбати ўтказади.
“Бу ҳолат футболчилар билан албатта муҳокама қилинади. Уларга клуб вакили сифатида юклатилган вазифалар нималардан иборат эканлиги яна бир бор эслатиб ўтилади”, - дейилади клуб баёнотида.
Фикрлар