“Арсенал” ва “Интер” ПСЖ футболчиси учун курашмоқда

  • 4 июль, 2018, 10:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" ва Миланнинг "Интер" клублари ПСЖ вингери Гонсалу Гедеш учун ўзаро кураш олиб бормоқда.

Tecno

Football Espana нашрининг хабар беришича ҳар иккала клуб ҳам 21 ёшли португалиялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ қўлга киритмоқчи. Таъкидлаш керакки, бу курашда “нерадзуррилар”нинг имконияти юқорироқ баҳоланмоқда. Боиси, улар “канонирлар”дан фарқли равишда янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этишади. Ўз навбатида парижликлар эса Гедешнинг трансферидан камида 80 млн евро ишлаб олишни кўзлашмоқда.

Маълумот учун, Гедеш ўтган мавсумни “Валенсия” сафида ижарада ўтказган ва 40та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!