Асли ўзбекистонлик бўлган Влада Исроил шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда

Қозоғистонда мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи теннис турнирида чорак финал баҳслари бошланди.

Унда асли ўзбекистонлик бўлган бироқ 2016 йилдан бери Исроил шарафини ҳимоя қилаётган Влада Екшибарова қозоғистонлик Дария Детковскаяни 7:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Афсуски, теннисчимиз Альбина Хабибулина чорак финалда россиялик Дария Лодиковага қарши кортга чиқиб, 6:7, 0:3 ҳисоби қайд этилаётган бир пайтда ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Шу тариқа у яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!